Машҳур португалиялик Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи бўлди

Фото: Image Sport
Корея футбол ассоциацияси португалиялик мутахассис Паулу Бенту терма жамоага янги бош мураббий бўлганини эълон қилди.
49 ёшли мутахассис билан 2022 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди. Унга Осиё Кубоги-2019 мусобақасида муваффақиятли иштирок этиш ва ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси юклатилди.
Жанубий Корея терма жамоаси Бенту қўл остида сентябрда дебют қилади ва Коста-Рика (7 сентябрь) билан Чили (11 сентябрь) терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Бенту 2010 - 2014 йиллар давомида Португалия терма жамоасини бошқарган эди.
Мавзуга оид

14:09 / 20.11.2018
Ўзбекистон терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши ўйин учун таркиби маълум

17:25 / 26.08.2018
Ўзбекистон терма жамоаси ноябрда Осиё гранди билан беллашади

21:10 / 27.06.2018
ЖЧ-2018. Германия гуруҳдан чиқолмади

19:05 / 18.06.2018