Бермуд учбурчагида "ўзга сайёраликлар кемаси"ни топишди
Америкалик тадқиқотчилар гуруҳи Кариб денгизида ғайриоддий жисмни топишди, айрим тадқиқотчилар уни "ўзга сайёраликлар кемаси" деб ҳисобламоқда, деб хабар берди Daily Mail.
Кариб денгизида чўкиб кетган кемаларни излаб топиш билан шуғулланувчи Даррел Миклош Бермуд учбурчаги ҳудудида кораллар билан қопланган жисмга дуч келди.

"Бундай нарсани илгари ҳеч қачон кўрмаганман, — дейди Миклош. — Қоядан ҳар бирининг катталиги ҳарбий кема замбарагидек келадиган 15та жисм бўртиб чиқиб турибди. Кўплаб чўккан кемаларни кўрганман, аммо бу уларнинг ҳеч бирига ўхшамайди".

У билан бирга ишлайдиган геофизикнинг айтишича, топилмани қоплаб олган сувости ўтларининг ёши бир неча юз йилга тенг. Олимларнинг фикрига кўра, кучли магнит майдони туфайли бу ерда ҳеч нарса ўсмаслиги керак, аммо бу ерда бунинг аксини кўриш мумкин – кораллар 100 квадрат метрга яқин майдонни қоплаб олган.

Мавзуга оид

23:06 / 11.02.2025
Германияда номаълум шахслар янги ҳарбий кема двигателига металл қириндиларини сепиб кетди

20:00 / 27.12.2024
Хитой дунёдаги энг катта десант кемасини сувга туширди

10:30 / 26.12.2024
Россия юк кемасининг Ўрта Ер денгизидаги ҳалокати. Ҳозиргача нималар маълум?

23:04 / 24.12.2024