Назарбоев Каспий бўйича «тарихий қарор» ҳақида эълон қилди

Фото: Sputnik / Болат Шайхинов
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг маълум қилишича, Каспийдаги давлатларнинг ўзаро алоқалари бўйича барча масала келишилган ва 12 август куни «тарихий қарор» қабул қилинади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Россия, Қозоғистон, Озарбойжон, Эрон ва Туркманистон президентлари Актау шаҳрида учрашадилар ҳамда Каспий денгизининг ҳуқуқий мақомини аниқлаш бўйича музокараларни якунлайдилар. Қозоғистон раҳбарининг сўзларига кўра, бу масала бўйича «мураккаб музокаралар» 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида амалга оширилган.
«Менимча, барча масалалар мувофиқлаштирилган, биз эртага тарихий қарор қабул қиламиз. Бу биз учун жуда муҳим палла», - дея таъкидлаб ўтди Назарбоев.
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025