«Челси» Ковачич трансферини эълон қилди

Фото: Челси
«Челси» «Реал»дан Матео Ковачични ўз сафига қўшиб олгани ҳақида расман эълон қилди.
24 ёшли хавбек Лондон клубига бир йил муддатга ижарага ўтган.
«Кўклар» клуби расмий сайтидаги хабарда футболчининг кейинроқ сотиб олиниши ҳақида айтилмаган.
Хорватиялик футболчининг ижараси «Челси» дарвозабони Тибо Куртуанинг «Реал»га трансфери доирасида амалга ошди.
«Реал» Ковачични «Интер»дан 2015 йилда сотиб олганди, аммо хорватиялик футболчи жамоанинг асосий таркибига кира олмади. Аммо у жамоа билан ўтган вақт ичида 9 совринни қўлга киритди, жумладан, уч марта қаторасига ЕЧЛ ғолиби бўлди ва бир марта Испания чемпионатида ғолиб чиқди.
Мавзуга оид

21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи

11:30 / 26.01.2025
Мбаппеда илк ҳет-трик, Ҳусановда омадсиз дебют. Кун ўйинлари

01:58 / 26.01.2025
Гвардиола Ҳусановнинг дебюти ҳақида: «Ҳар қандай ўйинчи хатога йўл қўйиши мумкин, у ҳали ёш ва албатта ўрганади»

14:12 / 25.01.2025