Бензин нархи энг арзон бўлган мамлакатлар маълум қилинди

Фото: Justin Sullivan — Getty Images
Bloomberg агентлиги бензин нархи энг арзон бўлган мамлакатлар рейтингини эълон қилди.
Рейтингда биринчи ўринни Венесуэла эгаллади, у ерда бир литр нархи 0,01 доллардан кам. Кейин Эрон (0,28 доллар) ва Кувайт (0,35 доллар) бормоқда.
Кейинги поғоналардан Нигерия (0,41 доллар), Миср (0,43 доллар), Саудия Арабистони (0,54 доллар), Малайзия (0,54 доллар), Индонезия (0,67 доллар) ва БАА (0,68 доллар) жой олган.
Россия ҳам энг арзон бензинга эга топ-10 давлат орасида жойлашди. Мамлакатда бир литр ёқилғи нархи 0,72 долларга тенг.
Ўзбекистонда 2018 йил 15 февралдан эътиборан АИ-95 бензиннинг бир литри 7200 сўмдан (0,93 доллар) сотилмоқда. “Jizzakh Petroleum”нинг ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-95 нархи 8000 сўмни (1,03 доллар) ташкил этади. 2017 йил 14 ноябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўтган йилнинг 15 ноябридан автобензин нархлари қуйидагича белгиланган: 1 литр Аи-80 маркадаги автобензин учун — 3800 сўм (0,49 доллар), 1 литр Аи-91 автобензин учун — 4300 сўм (0,55 доллар).
Энг қиммат бензинни Гонконгда сотиб олиш мумкин, бу ерда унинг бир литри 2,09 долларга тенг. Кейинги ўринлардан Норвегия (2,02 доллар), Нидерландия (1,93 доллар), Греция (1.91 доллар), Италия (1.91 доллар), Дания (1.90 доллар), Исроил (1.86 доллар), Португалия (1.83 доллар), Финляндия (1.79 доллар) ва Франция (1,78 доллар) жой олган.
Мавзуга оид

19:56 / 01.02.2025
Венесуэла олти нафар америкаликни озод этди

21:16 / 15.01.2025
Венесуэла Нидерландия, Франция ва Италияга нисбатан дипломатик чекловлар жорий этди

21:42 / 10.01.2025
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади

17:28 / 08.01.2025