ОАВ: Сукут Россияга ёрдам бермоқда. Британияга «Скрипаль қонуни» керак

Фото: Toby Melville/Reuters
Буюк Британияга Скрипаллар оиласини «Новичок» асаб-фалажловчи моддаси билан заҳарлашга алоқадор бўлганларни жавобгарликка тортиш имконини берувчи янги қонун керак. Бу ҳақда шарҳловчи Рожер Бойес The Times нашрида ёзган.
Бойеснинг эслатишича, Британия ҳукуматида етарлича далиллар бор. Гумонланувчилар исмини барчага эълон қилиш вақти келди, дея таъкидлайди шарҳловчи. Агарда расмийлар улар кимга ишлашганини аниқлай олган бўлса, унда бу маълумотни барчага эълон қилиш керак, дейилади материалда.
Гумонланувчилар номи ошкор этилиши керак, ҳамда барчамиз бу воқеадан хулоса чиқаришимиз даркор, дея чақириқ билан чиққан мақола муаллифи.
Бизга «Скрипаль қонуни» - сиёсий қотилликларни ҳам ўз ичига олувчи ва турли даражаларда тегишли жазони назарда тутувчи қонун керак, дейди у.
Бойеснинг қўшимча қилишича, махсус хизматлар сукут сақлаши лозим бўлган вазиятлар ҳам кузатилади. «Скрипаль иши» - бундай ҳолат эмас, сукут фақат Россияга ёрдам бермоқда.
Россиялик собиқ зобит Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия 4 март куни Британиянинг Солсбери шаҳрида «Новичок» асаб-фалажловчи моддасидан фойдаланилган ҳолда заҳарланди. Лондон юз берган ҳодисада Россияни айблади. Москва Скрипаллар оиласи заҳарланишига алоқадор эканини рад этмоқда. Ҳозирги вақтда улар шифохонадан чиқарилган.
Мавзуга оид

23:40 / 11.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда

22:14 / 11.03.2025
КХДР Украинадаги уруш вақтида ҳарбий заводлари майдонини кенгайтирди

14:06 / 11.03.2025
Британия разведкаси: Россия Курск областида босимни оширяпти

23:00 / 10.03.2025