Россия корпорацияси сайёҳларга очиқ фазога чиқишни таклиф этиши мумкин
Россиянинг "Энергия" ракета-космик корпорацияси келгусида фазовий сайёҳларга очиқ фазога чиқишни таклиф этиш ғоясини рад этишмаяпти. Бу Халқаро фазо станциясининг Россия бўлимидан амалга оширилади, дейилади корпорациянинг йиллик ҳисоботида.

"Қўшимча таклиф сифатида экипаж аъзоларининг очиқ фазога чиқиш имконияти кўриб чиқилди", — дейилади ҳужжатда.
"Энергия" бунинг учун ХКСнинг Россия бўлимини қўшимча, фақат фазовий сайёҳлар учун мўлжалланган НЭМ-2 модули билан жиҳозлашни таклиф этмоқда. У 4та бўлмадан иборат бўлиб, 2та иллюминатор, 2та ҳожатхона ва планшетлар билан жиҳозланади. Бундан ташқари Wi-Fi тармоғи бўлади.


Мавзуга оид

23:28 / 10.03.2025
Россиядан кўчмас мулк харид қилаётган ўзбекистонликлар сони ошгани маълум бўлди

23:00 / 10.03.2025
ФХХ украиналикларнинг Россия киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

17:32 / 10.03.2025
Россияда 685 минг хорижлик назорат остидаги шахслар реестрига киритилди

21:19 / 08.03.2025