Dragon юк кемаси Халқаро коинот станцияси билан туташди
29 июнда SpaceX компанияси томонидан Халқаро коинот станцияси томон учирилган Dragon юк кемаси 2 июлда ХКС билан муваффақиятли туташди.

ХКСнинг твиттерда маълум қилишича, станция Тошкент вақти билан соат 16да Canadarm2 қўл-манипулятори ёрдамида кемани ушлаб олган ва 3 соат ўтгач кема станциянинг Harmony модулига туташган.

Кема ХКСга 2,7 тонна юк, жумладан озиқ-овқат, тажрибалар учун материаллар етказган. Юк орасида коинотни тадқиқ қилишга мўлжалланган интерактив мобил ёрдамчи CIMON ҳам бор.
Айни вақтда SpaceX Dragon кемасининг ХКСга янги экипажларни етказа оладиган бошқарилувчи версиясини яратиш устида иш олиб бормоқда. Ушбу кеманинг одамларсиз илк парвози жорий августда, одамлар билан эса декабрда амалга оширилиши кутилмоқда. Таъкидланишича, кема капсуласида бир вақтнинг ўзида 7 фазогир жойлашиши мумкин.
Мавзуга оид

02:02 / 31.01.2025
Америкалик астронавтлар ХКС бортидан яна очиқ космосга чиқди

23:02 / 16.01.2025
Америкалик астронавтлар ХКС бортидан очиқ космосга чиқди

15:40 / 18.12.2024
NASA астронавти ХКСдан туриб галактиканинг ноёб суратини олди

17:29 / 15.10.2024