Испания бош вазири илк ташрифи билан анъаналарга чек қўйишга қарор қилди

Фото: AFP/ Jose Jordan
Испания бош вазири Педро Санчес ҳукумат раҳбари сифатидаги илк ташрифини Марокашга эмас, балки анъаналарга зид тарзда Францияга амалга оширади.
Парижда Санчес президент Эммануэль Макрон билан шу шанбада учрашади, бу ҳақда у TVE давлат телевидениесига берган интервьюсида хабар берди.
Бундан ташқари, Санчес яқин вақт ичида Германия канцлери Ангела Меркель ва Португалия бош вазири Антониу Кошта билан музокаралар ўтказмоқчи.
Фелипе Гонсалес давридан бери (1983 йил) Испаниянинг барча бош вазирлари (Хосе Мария Аснар, Хосе Луис Родригес Сапатеро ва Мариано Рахой) илк ташрифни айнан Марокашга амалга оширган. Санчеснинг маълум қилишича, Марокашга ташриф «йилнинг иккинчи ярмида» рўй беради.
Мавзуга оид

22:44 / 11.03.2025
Франция Украинанинг қуролсизлантирилишига қарши эканини маълум қилди

14:38 / 11.03.2025
Ўзбекистон ва Франция: асосий ҳамкорлик йўналишлари қайсилар?

20:14 / 10.03.2025
Шавкат Мирзиёев 11 март куни давлат ташрифи билан Францияга боради

23:34 / 07.03.2025