Жаҳон | 23:07 / 16.06.2018
45409
1 дақиқада ўқилади
Москва марказида таксичи мексикалик мухлисларни уриб юборди (Видео)

Москва марказида такси ҳайдовчиси мексикалик мухлислар гуруҳини уриб юборди.
Натижада, 8 нафар инсон жароҳат олди. Ҳайдовчи эса машинани ташлаб қочиб қолмоқчи бўлганида, одамлар томонидан ушланди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйган. У полиция идорасига олиб кетилган.
Айни пайтда, воқеа жойида 2та тез ёрдам машинаси ва полициячилар ишлаяпти.