Гулистон шаҳар ҳокими ўзгарди

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Жорий йилнинг 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Ташриф давомида бош вазир раислигида вилоят маркази Гулистон шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 2, 6, 25-моддаларига мувофиқ вилоят ҳокими қарорига асосан, Гулистон шаҳри ҳокими Шерзод Шуҳратуллаевич Исматуллаев ўрнига Тўлқинжон Тўланович Дадабаев Гулистон шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Т.Дадабаев 1965 йил Наманган вилояти, Учқўрғон туманида туғилган. Бугунги кунга қадар “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг капитал қурилиш хизмати бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
Мавзуга оид

09:52 / 28.02.2025
Гулистон тумани ҳокими ўзгарди

15:39 / 24.02.2025
Оёқости бўлган қонунлар ва йўқ қилинган яшил жамоат парки: “Аждар юрак” ҳокимга чора кўриладими?

09:49 / 15.02.2025
Ҳокимлар энди ҳар ой тарбияси оғир ёшлар билан учрашади

23:02 / 23.01.2025