«Реал»нинг 3 нафар мураббийи Тошкентга келди - уларга ЕЧЛ кубоги нусхаси топширилди

Фото: The-uff.com
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва «Реал Мадрид» клуби академияси ўртасидаги келишувга асосан, 22-23 май кунлари Қироллик клуби академияси менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Пабло ташриф буюриб, юртимизда Real Madrid Foundation Clinic дастурини ишга тушириш бўйича дастлабки ҳаракатларни бошлаган эди.
Ана шу дастурга асосан, 3 нафар мураббий — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте Тошкентга ташриф буюришди, деб хабар беради ЎФА сайти.
Меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро Аэропортида ЎФА вакиллари, футбол ишқибозлари ҳамда ОАВ ходимлари катта тантаналар билан кутиб олишди. Уларга «Реал» ишқибозлари томонидан ясалган Чемпионлар Лигаси Кубоги нусхаси топширилди.
Карлос Альберт 2008-2015 йиллар давомида “Реал Мадрид” нинг асосий жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритган ва Икер Касильясдек жаҳонга машҳур дарвозабонга устозлик қилган. Ҳозирда у «Реал Мадрид» клубида методист сифатида иш олиб бормоқда.
Испаниялик мутахассислар 16 июнга қадар юртимизда бўлиб, болаларга футбол бўйича мастер-класслар ўтаб беришади. Тадбирлар 1 июнь кунидан бошланади.
Мавзуга оид

18:25 / 24.02.2025
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон 2031 йилги Осиё кубогини биргаликда ўтказмоқчи

01:45 / 20.01.2025
Перес «Реал» президентлигига қайта сайланди. У 5-бор сайловларсиз ғалаба қозонди

02:16 / 13.01.2025
7 та гол урилган супер класикода «Барса» йирик ҳисобда ғалаба қозониб, 15-бор Испания суперкубогини қўлга киритди

02:06 / 15.08.2024