Абдулазиз Комилов Памела Спратлен билан музокаралар ўтказди
2018 йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда 2018 йилнинг 15-17 май кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи ҳамда олий ва бошқа даражалардаги Ўзбекистон - АҚШ музокаралари натижалари юзасидан фикр алмашилди ва эришилган келишувларни татбиқ этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Amnesty International делегацияси билан учрашув бўлиб ўтгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

18:24 / 12.03.2025
Россия 30 кунлик оташкесимга рози бўлмаса, қўшимча санкцияларга дучор бўлиши мумкин

18:17 / 12.03.2025
АҚШ Украина билан ҳудудий ён бериш масаласини ҳам муҳокама қилгани маълум бўлди

17:27 / 12.03.2025