Тожикистонлик 9 оила Самарқандга сайёҳлик йўлланмаси билан тақдирланди
Тожикистоннинг Хўжандида яшовчи 9 оила Самарқанднинг тарихий жойларига туристик саёҳатга йўл олдилар. Бу оилалар орасида “олтин тўй”ини нишонлаган, яъни 50 йил бирга яшаган 3 та оила, “ёқут тўй”ини ва “марварид тўй”ини нишонлаган оилалар бор бўлган.



“Бу оилалар барча ёш оилалар ўрнак олса бўладиган оилалар бўлиб, улар Хўжанд шаҳри раҳбарияти ташаббуси билан сайёҳлик йўлланмалари билан тақдирландилар”, деб маълум қилган шаҳар раҳбарининг матбуот котиби Маъмурхон Юсуфов.
Юсуфовнинг айтишича, жуфтликлар “Ўз оилаларингиз бахтини нимада кўрасиз?” деган саволга “Фарзандлари саломатлиги ва фаровонлиги, ўзаро муҳаббат, ғамхўрлик ва ишончда кўришларини” айтишган.
Ушбу оилаларга йўлланмалар Халқаро оила куни муносабати билан никоҳ уйида топширилган. Хўжанд раҳбари йўлланмаларни топшира туриб “Оила ҳаётдаги энг асосий нарса” эканлигини таъкидлаб ўтган.
“Сиз яратган оилаларда ёш авлодга топшириш керак бўлган энг яхши анъаналар вужудга келади”, деб айтган шаҳар раҳбари.


Мавзуга оид

12:12 / 06.03.2025
Самарқанддаги боғчада ҳам тарбиячи болаларни калтаклади

09:32 / 05.03.2025
Самарқандда новвойхона 820 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди

18:54 / 04.03.2025
Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади

17:07 / 03.03.2025