Россия: Скрипаль фуқароликдан бош тортмаган

Фото: REUTERS
Британиянинг Солсберисида заҳарланган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль Россия фуқаролигидан бош тортмади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифингда маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
«Сергей Скрипаль Россия фуқаролигидан маҳрум этилмади, ҳамда ундан, бизнинг тушунишимизча, ихтиёрий равишда чиқмади. У россиялик консуллар билан мулоқот қилишга тўла ҳуқуққа эга, Россияда ҳам у билан суҳбатлашишга ҳуқуқ бор», - дея таъкидлаб ўтди у.
Унинг сўзларига кўра, Россия томони россиялик фуқаролар билан ҳаммаси жойида эканига ишонч ҳосил қилиши лозим. Шу билан бирга, Захарованинг қайд этишича, Британия томонининг баёнотлари Москвани қониқтирмаяпти.
«Лондондаги элчихонамиз орқали Скрипаллар билан шахсан суҳбатлашиш имкониятини талаб қилишда давом этамиз. Агарда уларда бизнинг ёрдамга эҳтиёж бўлмаса, унда Британия ҳукумати буни эркин айтиш имконини тақдим этиши керак», - дея маълум қилди РФ ТИВ вакили.
Захарованинг таъкидлашича, ҳозирги шароитда вазият шундай кўринишга эгаки, худди Британия ҳукумати Россиянинг икки фуқаросини ўғирлаб кетгандек тасаввур пайдо бўляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КҚТТ раҳбари Скрипалларни заҳарлашда қўлланилган модда миқдорини айтганди.
Мавзуга оид

21:28 / 13.03.2025
Россия мамлакатга кириш тақиқланган ЕИ фуқаролари рўйхатини кенгайтирди

21:18 / 13.03.2025
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

20:57 / 13.03.2025
Россия Давлат Думаси раиси Тошкентга расмий ташриф билан келди

23:40 / 11.03.2025