Австралиялик ўсмирлар кенгуру боласини ботқоқликдан қутқаришди
Икки 19 ёшли австралиялик Сидней чеккасидаги Непин дарёсининг қуриган ҳудудидан кичик кенгуруни қутқаришди. Улар мотоциклда ўтиб кетаётганларида балчиқда нимадир қимирлаётганини кўришди. Бу сув излаб шу ерга келиб қолган ва бўй баравар лойга ботган кичик кенгуру эди.

Ўсмирлардан бири - Жек 30 метрли арқон топиб келди, иккинчиси - Ник эса уни бели атрофига боғлаб, жониворни қутқаришга шошилди. У мўлжалга етгач, дўстига ишора қилди ва Жек уларни ботқоқликдан тортиб олди.

Қирғоққа чиққач, ўсмирлар кенгуруни Жониворларни қутқариш жамоаси - WIRES Australian Wildlife Rescue'га топширишди.
"Агар яна шундай бўладиган бўлса, биз яна худди шундай йўл тутамиз", - дея ишонч билан таъкидлашди улар.

Ҳозир жонивор ўзига келмоқда: у узоқ вақт ботқоқликда ётган ва сувсизлик ҳамда очликдан жабрланган. Қутқарувчилар уни эҳтиёткорлик билан илиқ сувда ювинтиришди, тинчлантиришга ҳаракат қилишди ва сув беришди.
Бугунга келиб кенгуру соғлом, бироқ қутқарувчилар хизмати ходимлари миопатия - мушаклар касаллигидан хавфсирашмоқда.
Мавзуга оид

13:58 / 07.03.2025
Австралияда ўсмир ўқотар қурол билан самолёт бортига яширинча чиқди

15:29 / 03.03.2025
Австралияда 2,4 млн чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолган донор вафот этди

15:57 / 25.02.2025
Австралияда кир ювиш машинасидан дунёдаги энг хавфли илонлардан бири топилди

15:26 / 25.02.2025