Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазир биринчи ўринбосарини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси бош вазир биринчи ўринбосари, икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия ҳамраиси Асқар Маминни қабул қилди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбари учрашув чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон Ҳукуматлараро комиссияси фаолияти самарадорлигини алоҳида таъкидлади ва унинг амалий натижаларидан қониқиш ҳосил қилганини билдирди.
Икки мамлакат бош вазир биринчи ўринбосарлари томонидан бошқарилувчи комиссия ҳозирга келиб 17 йиғилиш ўтказган, энг сўнггиси шу йилнинг мартида Остона шаҳрида бўлиб ўтган. 4 май куни Тошкентда комиссия ҳамраисларининг ишчи музокаралари ўтказилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Президенти ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникацион, гуманитар ва бошқа соҳалардаги истиқболли лойиҳалар ва дастурларни биргаликда амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Асқар Мамин, ўз навбатида, Шавкат Мирзиёевга илиқ қабул учун чуқур миннатдорчилик билдирди ва Қозоғистон томоннинг икки қардош халқ ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини тасдиқлади.
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025