Фёдор Емельяненко америкалик жангчи Мир устидан ғалаба қозонди
Россиялик аралаш яккакураш жангчиси, “Сўнгги император” Фёдор Емельяненко Bellator чемпионлик камари учун ўтаётган мусобақанинг 1-даврасида америкалик Фрэнк Мир устидан ишончли ғалабага эришди.
Чикагода ўтган жанг Емельяненконинг 1-раунддаги ғалабаси билан якунланди. Россияликка ғалабага эришиш учун бир дақиқадан камроқ вақт кифоя қилди.
41 ёшли Емельяненко учун бу ғалаба фаолиятидаги 37-ғалаба бўлди. У 2015 йилда фаолиятини тиклагандан кейин ўтказган 4 та жангда 3-ғалабани қўлга киритди. Унинг 38 ёшли рақиби эса фаолиятидаги 30 та жангдаги 12-мағлубият аламини тотди.
Емельяненко энди мусобақанинг яримфиналида ўз тенгдоши, америкалик Чейл Соннен билан учрашади.
Мавзуга оид

11:27 / 05.02.2023
Федор Емельяненко америкалик рақибдан нокаутга учради. Бу унинг фаолиятидаги охирги жанг бўлди

22:13 / 25.08.2019
Бир қўлли яккакураш жангчиси Bellator’да иштирок эта бошлади

10:40 / 27.01.2019
Фёдор Емельяненко Bellator гран-приси финалида нокаутга учради. Жанг 35 сонияда тугади

14:31 / 25.01.2019