Марсело Чемпионлар лигасида рекорд ўрнатди

Фото: Getty Images
Жорий Чемпионлар лигасининг 2-яримфинали 1-учрашувида “Бавария” ўз майдонида Мадриднинг “Реал”ига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувда ҳисобни 28-дақиқада “Бавария” ўйинчиси Киммих очди. Мадридликлар бу голга 44-дақиқада Марсело ва 57-дақиқада Асенсионинг голлари билан жавоб беришди.
“Реал”нинг бразилиялик ҳимоячиси Марселонинг ушбу голи у учун Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи учрашувларидаги 7-голи бўлди. У бу борада жамоадоши Серхио Рамосни ортда қолдириб (6 та гол), ҳимоячилар орасида бу борада энг яхши тўпурарга айланди.
Мавзуга оид

12:16 / 05.03.2025
Мадрид дербисида шедевр голлар, «Арсенал»да рекорд ҳисоб. ЕЧЛда кун ўйинлари

16:33 / 21.02.2025
ЕЧЛ қуръаси: «Ливерпул»га «ПСЖ» рақиб ва Мадрид дербиси

18:11 / 06.02.2025
Марсело футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди

16:14 / 19.09.2024