Путин Саркисян билан Арманистондаги жорий ҳолатни муҳокама қилди

Фото: Корреспондент.net
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Арманистон президенти Армен Саркисян билан Арманистондаги жорий ҳолатни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда Кремль матубот хизмати.
«Арманистондаги жорий ҳолат муҳокама қилинди. Владимир Путин ва Армен Саркисян ички инқирозни тезроқ бартараф қилиш учун мамлакатдаги барча сиёсий кучлар тийилиши ва масъулиятни ҳис қилиши лозимлиги, мавжуд муаммоларни қатъий ва конституцион доирада ҳал қилиш учун тайёр эканлигини намойиш этиши кераклигини таъкидлашди», — дейилади хабарда.
Арманистоннинг собиқ президенти Серж Саргсяннинг мамлакат бош вазири этиб сайланишига қарши акциялар 13 апрель куни бошланган эди. Мухолифат икки муддат президентлик курсисида ўтирган Саргсянни самарасиз бошқарув ва мамлакатдаги иқтисодий аҳволнинг ёмонлашувида айбламоқда. 17 апрель куни мухолифат «бахмал инқилоб» бошланганини эълон қилди. Норозиликларга қарамасдан, Арманистон парламенти ўша куниёқ Саргсянни вазирлар маҳкамаси раҳбари этиб сайлади. Орадан бир ҳафта ўтгач, 23 апрель куни давом этаётган норозилик акциялари фонида Саргсян истеъфо берди. Бу воқеаларгача Арманистонда конституцияга киритилган мамлакат бош вазирига кенг ваколатлар берувчи ўзгартиришлар кучга кирган эди.
Мавзуга оид

23:15 / 06.02.2025
Армен Саркисян ўлими: ўзаро келишмовчиликми ёки Украина операцияси?

21:32 / 05.02.2025
Москвада Армен Саркисян ўлдирилди. У «Вагнер»га муқобил бўлиши кўзда тутилган тузилма яратганди

04:02 / 24.01.2022
Арманистон президенти кутилмаганда истеъфога чиқди. У Пашинян билан зиддиятда эди

22:30 / 03.05.2021