Филчанинг учта шерга қаршилик кўрсатиши видеога олинди
Зимбабвенинг Little Makololo миллий боғида сайёҳлар томонидан уч шернинг филчага ҳамласи тасвирга олинди. Ролик YouTube’да жойлаштирилган.
Воқеа гувоҳи бўлган сайёҳлардан бирининг айтишича, филча шерни кўриб, ўкириб уни қўрқитмоқчи бўлган, бироқ бу йиртқични чўчита олмаган. У филча устига сакраб, уни ерга қулатган.
“Филча ҳар қанақасига оёққа туриб олишга уринарди, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмасди. Кейин яна иккита шер қўшилди. Йиртқичлар ўз ҳаёти учун 3 соат курашган филчани ўлдирмоқчи бўлганларини кузатиш жуда аянчли эди”, деб айтган сайёҳ.
Орада катта фил келиб йиртқичларни ҳайдаб юбормоқчи бўлган, бироқ йиртқичлар барибир “ниятлари”га етиб, филчани ўлжа қилишган.
Мавзуга оид

12:06 / 11.02.2025
Хонадонида шер боласини ноқонуний сақлаб келган фуқаро аниқланди

22:26 / 02.01.2025
Зимбабведа 8 ёшли бола шерлар яшайдиган қўриқхонада беш кун қолиб кетди

21:09 / 01.01.2025
Зимбабведа ўлим жазоси расман бекор қилинди

23:58 / 17.12.2024