«Бавария» янги бош мураббий номини эълон қилди

Фото: Twitter/@FCBayern
Хорватиялик мутахассис Нико Ковач кейинги мавсумдан бошлаб, «Бавария» клуби бош мураббийи бўлади.
Мюнхенликлар спорт директори Ҳасан Салиҳамижич баёнотига кўра, шартнома 2018 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради. «Бавария» 46 ёшли мураббий билан 3 йиллик шартнома имзолаган.
Нико Ковачнинг мураббийлар штабига унинг укаси Роберт Ковач ҳам киради.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Нико Ковач Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубини бошқармоқда. Жамоа Бундеслигада 5-ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид

03:05 / 06.03.2025
«ПСЖ» «Ливерпул»га аламли тарзда ютқазди, «Барса» 10 киши бўлиб ғалаба қозонди

14:17 / 30.01.2025
ЕЧЛда гуруҳ босқичи якунлари: «Сити»ни ўтиш ўйинларида «Реал» ёки «Бавария» кутади

11:09 / 23.01.2025
«Сити» суперкамбэк қурбони, «Реал» 5 та гол урди, «Бавария»да йирик мағлубият. Кун ўйинлари

10:10 / 11.12.2024