«Ливерпуль» Гвардиола жамоасини қаторасига 3 марта енгган биринчи клуб

«Ливерпуль» Чемпионлар лигаси чорак финалининг иккинчи учрашувида «Манчестер Сити»ни енгди (2:1).
Шу тариқа, мерсисайдликлар Пеп Гвардиола жамоасини бир мавсумда 3 марта енгган илк клубга айланди. Ўтган ҳафтада Ливерпулда кечган биринчи ўйинда Юрген Клопп шогирдлари 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришганди. Бундан ташқари, «шаҳарликлар» «Энфилд»да Англия чемпионати доирасида январь ойида ўтказилган ўйинда мағлуб бўлганди – 3:4.
Гвардиола «Барселона» ва «Бавария»да ишлаганида жамоалари бир мавсумда бир рақибга 3 марта ютқазгани кузатилмаганди.
Чемпионлар лигаси ярим финали учун қуръа 13 апрель куни ташланади.
Мавзуга оид

12:16 / 05.03.2025
Мадрид дербисида шедевр голлар, «Арсенал»да рекорд ҳисоб. ЕЧЛда кун ўйинлари

16:33 / 21.02.2025
ЕЧЛ қуръаси: «Ливерпул»га «ПСЖ» рақиб ва Мадрид дербиси

16:14 / 19.09.2024
ЕЧЛ эволюцияси — «митти юлдузлар» дунё футболини қай тариқа забт этгани ҳақида

14:32 / 17.09.2024