Салоҳ ва «Ливерпуль» ярим финалга чиқди

Фото: Twitter/LFC
2017/18 йилги Чемпионлар Лигаси чорак финалининг жавоб ўйинлари ўтказилди.
Илк ўйинда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"ни қабул қилди. Шиддатли кечган учрашув 1:2 ҳисобида мерсисайдликлар фойдасига ҳал бўлди.
Ўйиннинг 2-дақиқасида Жезус ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 11-дақиқасида Салоҳ орадаги фарқни йўққа чиқарди. "Ливерпуль"га ғалаба келтирган гол 77-дақиқада Фирмино томонидан киритилди.
Манчестер Сити Англия – Ливерпуль Англия 1:2
Голлар: 1:0 – 2 Габриэл Жезус, 1:1 – 56 Салах, 1:2 – 77 Фирмино.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Фернандиньо, Сильва (Агуэро, 66), де Брюйне, Стерлинг, Бернарду Силва (Гюндоган, 74), Сане, Габриэл Жезус.
Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд (Клайн, 81), ван Дейк, Фирмино (Клаван, 81), Окслейд-Чемберлен, Салоҳ (Ингз, 89), Вейналдум, Мане, Милнер.
Огоҳлантиришлар: Эдерсон (14), Мане (14), Александер-Арнолд (29), Бернарду Силва (30), Фирмино (35), ван Дейк (65).
Биринчи ўйин: 0:3.
Мавзуга оид

16:32 / 22.02.2025
«Манчестер Сити» «Ливерпул»га қарши, «Челси» ва «Бавария»да ҳам жиддий синов. Ҳафта ўйинлари анонси

13:39 / 16.02.2025
Пепдан мақтов, Ҳоландни ортда қолдирди ва ғалабали серия – Ҳусанов «Сити»даги илк 90 дақиқани қандай ўтказди?

11:47 / 16.02.2025
«Сити»да йирик ғалаба, «Реал» ўйинида можаро. Кун ўйинлари

20:44 / 08.02.2025