Лондон қотилликлар бўйича илк бор Нью-Йоркни ортда қолдирди – ОАВ

Фото: TASS
Лондон охирги икки ой – февраль-март натижаларига кўра илк бор замонавий тарихда қотилликлар сони бўйича Нью-Йоркни ортда қолдирди. Бу ҳақда The Independent on Sunday нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Лондонда қотилликлар сони кескин ошиши кузатилмоқда. Февралда Лондонда 15 та, Нью-Йоркда эса 14 та қотиллик содир этилган. Лондон бу кўрсаткич бўйича АҚШнинг энг йирик шаҳрини мартда ҳам ортда қолдирди: 22 та қотилликка 21 та қотиллик.
Совуқ қурол ишлатилган ҳолда содир этилувчи жиноятлар ҳозирда Англия ва Уэльсда 2011 йилдан бери максимал даражада бўлмоқда, у ўтган йил 12 фоизга ошган.
Лондон ва Нью-Йорк шаҳарларнинг маъмурий чегаралари ҳисобга олинса, аҳолиси сони бўйича деярли тенг (мос равишда, 8,8 ва 8,6 млн киши). Бироқ Нью-Йорк ўз атрофидаги ҳудудлар билан ҳисобланса, аҳолиси Лондоннникидан анча кўпроқни ташкил қилади.
Шу билан бирга Лондон анъанавий равишда Нью-Йоркка нисбатан хавфсизроқ шаҳар ҳисобланади. Ўтган йил натижаларига кўра, Лондонда содир этилган қотилликлар сони Нью-Йоркдагидан 2 баробар кам бўлган.
Мавзуга оид

21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

10:42 / 03.03.2025
Туск: Лондонда Украина учун хавфсизлик кафолатлари муҳокама қилинмади

09:42 / 03.03.2025
Зеленский: Лондонда Украина хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилдим

08:26 / 03.03.2025