Қозоғистонда ҳарбий хизматчи ҳарбий қўмита биносида ҳамкасбини отиб ўлдирди

Фото: Владимир Дмитриев
Қозоғистон жанубидаги Талдиқўрғон шаҳрида ҳарбий хизматчи ҳарбий қўмита биносида хизматдошини отиб ўлдирди.
Бу ҳақда Tengrinews.kz Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.
«Жорий йилнинг 31 март куни Олмаота областининг мудофаа ишлари бўйича департаментида ҳодиса рўй берди, унинг давомида ҳарбий хизматчи ўз хизматдошини отиб ўлдирди. Айни дамда ушбу ҳолат бўйича ваколатли органлар томонидан суриштирув ишлари бошланди», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳарбий қўмита биноси ўраб олинган.
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025