Ливия қирғоқларида 121 нафар мигрант қутқарилди

Фото: Anadolu
Ливия Миллий мувофиқлашув ҳукуматининг ҳарбий-денгиз кучлари Тунис билан чегарадаги Абу Кеммаш тумани қирғоқларида 121 нафар ноқонуний мигрантни қутқарди. "Анадолу" агентлиги шу ҳақида маълум қилди.
Мамлакат ҳарбий-денгиз кучларининг хабар беришича, мигрантлар жойлашган кема мотори Абу Кеммаш қирғоқларидан 16 миль нарида ишдан чиққан. Қочқинлар орасида 24 нафар аёл ва бола бўлган.
Мигрантлар Триполидаги ҳарбий-денгиз базасига етказилди. Улар ўша ернинг ўзида тиббий текширувдан ўтказилди, гуманитар ёрдам билан таъминланди. Шундан сўнг улар ноқонуний миграцияга қарши кураш идораси ходимларига топширилди.
Қутқарилган мигрантлар Африканинг турли мамлакатлари фуқаролари ҳисобланади.
Куни кеча Ливия ғарбий қирғоқларида 119 нафар мигрант қутқариб қолинган эди.
Мавзуга оид

18:14 / 28.02.2025
Россияда қийин аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

00:46 / 27.02.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган икки бола Ўзбекистонга олиб келинди

09:05 / 31.01.2025
Россия Суриядаги ҳарбий контингентини Ливияга кўчирадими?

20:51 / 06.01.2025