Хитой телевидениесидаги ҳамиша ёш бошловчи 1996 ва 2018 йилларда
Хитой марказий телевидениеси 8 март куни Weibo ижтимоий тармоғида 20 йилдан ортиқ вақт давомида бир аёл — Янг Дэн томонидан олиб борилувчи об-ҳаво прогнози кўрсатувларининг айрим сонларини ҳавола қилди.
Кўп фойдаланувчилар 1996 йилда карьерасига старт берган бошловчи (ўшанда у 23 ёшда бўлган) 2018 йилга келиб деярли ўзгармаганини қайд этишган. Баъзилар уни "ёшлик тимсоли" деб аташган бўлса, бошқалар сўнгги йигирма йилдаги барча об-ҳаво прогнозлари бир кунда ёзилган, дея тахмин қилишди.
Янг Дэннинг ташқи кўринишига Хитой Марказий телевидениеси ходимлари ҳам эътибор қаратишди. У Хитой коммуникациялар университетини тамомлагач, бир йилдан сўнг ТВга ишга келган.
"Кўп телетомошабинлар унинг шоусида улғайишган. Томошабинлар нима учун улар қариётгани, аёл эса ҳамиша ёш туришидан ажабланишган. Боз устига, у борган сари ёшариб бораётгандек гўё".
ХМТВнинг Weibo'даги саҳифасидан
Мавзуга оид

13:44 / 09.03.2025
10 март куни айрим жойларда ёмғир ёғиши, 18 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

10:23 / 08.03.2025
Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

14:27 / 02.03.2025
3 март куни аксарият ҳудудларда қор ёғиши кутиляпти

11:04 / 01.03.2025