Марокаш қиролининг юрагида жарроҳлик операцияси ўтказилди

Фото: AP Photo
Марокаш қироли Муҳаммад VI 26 февралда юрагида жарроҳлик операцияси ўтказди. Таъкидланишича, операция муваффақиятли ўтган. Бу ҳақда MAP ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 20 январда 54 ёшли қиролда юрак ритми бузилиши аниқланган. Операция Париждаги “Амбруаз Паре” кардиожарроҳлик клиникасида ўтган. Қиролнинг юрак ритмини нормаллаштиришга муваффақ бўлинган.
Таъкидланишича, қирол операциядан кейинги тикланишдан кейин одатий фаолиятига қайтиши мумкин.
Мавзуга оид

19:28 / 09.09.2023
Шавкат Мирзиёев ҳалокатли зилзила туфайли Марокаш подшоҳига таъзия билдирди

08:19 / 12.10.2021
Ўзбекистонда илк бор алоҳида эндопротез ёрдамида тос ҳалқасини реконструкция қилиш бўйича операция ўтказилди

23:59 / 30.03.2019
Рим папаси ва Марокаш қироли Қуддус бўйича чақириқ билан чиқишди

08:05 / 29.01.2019