ЕЧЛ. "Рома" сафарда "Шахтёр"га мағлуб бўлди

Фото: Twitter/ChampionsLeague
"Шахтёр" "Рома"га қарши кечган Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг илк ўйинида ғалаба қозонди. "Металлист" стадионида кечган ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисоби билан зафар қучди.
Дастлаб ҳисоб римликлар томонидан очилди – Ундер 41-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 7-дақиқасида Феррейра орадаги фарқни йўққа чиқарди. 71-дақиқада Фред гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.
Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 13 март куни Римда бўлиб ўтади.
Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Илк ўйин
Шахтёр Украина – Рома Италия 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 41 Ундер, 1:1 – 52 Феррейра, 2:1 – 71 Фред.
Шахтер – Пятов, Бутко, Кривцов (Ордец, 45), Ракицкий, Исмаили, Степаненко, Фред, Марлос, Тайсон, Бернард (Коваленко, 90), Феррейра.
Рома – Алиссон, Флоренци (Бруно Перес, 72), Манолас, Фасио, Коларов, де Росси, Стротман, Ундер (Жерсон, 71), Наингголан (Дефрель, 83), Перотти, Жеко.
Огоҳлантиришлар: Феррейра (80), Перотти (90), Тайсон (90).
Мавзуга оид

13:53 / 10.03.2025
«Реал» «Барса»га етиб олди, «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари

05:16 / 07.03.2025
Европа Лигаси. Шомуродовнинг голи «Рома»га ғалаба келтирди ва бошқа натижалар

13:10 / 03.03.2025
«Барселона»дан яна голлар ёмғири, «МЮ»да яна мағлубият. Кун ўйинлари

20:35 / 01.03.2025