Чемпионлар Лигаси жорий мавсумининг энг яхши дарвозабонлари маълум бўлди

Фото: AP
«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеа Чемпионлар Лигаси нимчоракфиналидан ўрин олган «Севилья»га (0:0) қарши ўйинда 8та сэйвни амалга оширди.
InStat маълумотига кўра, испаниялик посбон мусобақанинг жорий мавсумида, дарвозаси томон йўлланган 21та зарбадан 20тасини қайтаришга муваффақ бўлган ва бу борада энг яхши кўрсаткичга эга - 95,2%. У ўз дарвозасидан фақат бир марта тўп олиб чиққан холос.
Зарбаларни қайтариш бўйича иккинчи яхши кўрсаткични «Барселона» посбони Марк-Андре тер Стеген (87,5%), учинчи кўрсаткични «Манчестер Сити» дарвозабони Эдерсон (79,2%) намойиш қилган.
Мавзуга оид

03:51
«ПСЖ» «Ливерпул»ни пеналтилар сериясида мағлуб этди, «Барселона» ва «Бавария» ҳам 1/4 финалда

03:05 / 06.03.2025
«ПСЖ» «Ливерпул»га аламли тарзда ютқазди, «Барса» 10 киши бўлиб ғалаба қозонди

02:55 / 20.02.2025
«Реал» Мбаппенинг ҳет-триги эвазига «Сити»ни мағлуб этди, «ПСЖ»да 7:0

03:12 / 13.02.2025