Марказий ҳарбий госпитал ошхонаси фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталида капитал таъмирдан чиққан ошхонанинг тантанали фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Мудофаа вазирининг ўринбосари полковник Азизбек Икромов, госпиталь тиббий персонали иштирок этди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.
Таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишларига 2 миллиард 150 миллион сўм маблағ сарфланди. Шундан 850 миллион сўмга 40 та замонавий овқат тайёрлаш ва сақлаш ускунаси олиб келинган. Ошхонада бир вақтнинг ўзида 600 кишига парҳез таомлар тайёрлаш имконияти мавжуд.
Бундан ташқари, ошхонада аутсорсинг тизими жорий этилган бўлиб, унда “Бунёд барака бизнес” хусусий корхонаси озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш, уларга ишлов бериш, таом тайёрлаш ва беморларга етказиб бериш жараёнларини амалга оширади.
Мазкур ошхонада озиқ-овқат махсулотларига ишлов бериш, уларни сақлаш ва таом тайёрлаш учун алоҳида жойлар ажратилган бўлиб, таомларнинг сифатини сақлаш учун юқори технологик жиҳозлар ва идиш-товоқлардан фойдаланилади.
Мавзуга оид

09:10 / 19.02.2025
Фото: Мудофаа вазирлигининг халқаро кўргазмадаги ҳарбий техникалари

16:55 / 22.01.2025
Ҳарбий-стратегик ҳамкорлик дастури ва 50 та қўшма тадбир — Россия мудофаа вазирининг Ўзбекистонга ташрифи тафсилотлари

12:38 / 05.01.2025
Фото: Тошкентда ҳарбий бўлинмалар Ғалаба боғидан шаҳар марказига қараб байрамона марш ўтказди

01:39 / 01.01.2025