Туркия авиазарбалари оқибатида Афринда тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлмоқда

Фото: AP
Суриядаги курдларнинг «Халқ ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари» бўлинмалари (YPG) Туркия авиациясининг Африн шаҳрига берган зарбаларидан кейин тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини маълум қилди. Reuters агентлиги тарқатган хабарга кўра, тинч аҳоли вакилларидан 7 киши, жумладан бир бола, шунингдек, Бируска Хасаку бўлинмаси жангчиларидан 3 киши ҳалок бўлган.
20 январь куни Туркия Бош штаби Суриянинг Африн минтақасида «Зайтун новдаси» номли операция бошланганини эълон қилди.
Ҳарбий амалиётдан олдин Туркия курдларга ушбу ҳудудни тарк этиш талабини қўйганди.
Авиазарбалар курдларнинг «Демократик иттифоқ» (PYD) партияси ва «Халқ ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари» (YPG) позициялари томон берилмоқда.
Туркия бу кучларни ўз ҳудудидаги Курдистон ишчилар партиясига алоқадор ҳисоблайди ва ўз хавфсизлигига таҳдид сифатида кўради.
Сурия мухолифати ҳисобланадиган «Сурия озодлик армияси» ҳам курдларга қарши Туркияга ёрдам бермоқда.
Туркия авиацияси шунингдек, АҚШ курдларга қурол етказиш учун фойдаланган аэродромга зарба берди.
Мавзуга оид

19:18 / 06.03.2025
Ўжаланнинг чақириғи: Бу Эрдўғаннинг ҳокимиятини узайтирадими?

17:31 / 03.03.2025
Ўжаланнинг чақириғи: Туркияда курд исёнчилари қуролли курашни тугатмоқда

11:33 / 10.12.2024
Асад режими қулагач, Туркия Сурия шимолида курдлар билан жанг олиб бормоқда

08:32 / 09.12.2024