«Арсенал» Санчессиз йирик ғалабага эришди

Англия премьер-лигасининг 24-турида «Арсенал» «Кристал Пэлас»ни қабул қилди.
Ўйинни майдон эгалари кўтаринки руҳда бошлашди ва 13 дақиқада 3 гол урилди. Аввалига Монреаль ҳисобни очди, кейин у Ивоби ва Косьельнини голли паслар билан таъминлади. 22-дақиқага келиб эса Алексис Санчессиз ўйиндаги тўртинчи гол урилди - Александр Ляказет гол муаллифи. 34-дақиқада Начо Монреаль жароҳат туфайли майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Мэйтленд-Найлз туширилди.
Иккинчи бўлим охирида Миливоевич «Кристал Пэлас»нинг ягона жавоб голини урди - 4:1.
Эндиликда, «Арсенал» очколари сонини 42тага етказиб, олтинчи ўринда кетмоқда, «Кристал Пэлас» эса 25 очкоси билан 12-ўринда.
Англия чемпионати
24-тур
Арсенал – Кристал Пэлас 4:1
Голлар: 1:0 – 6 Монреаль, 2:0 – 10 Ивоби, 3:0 – 13 Косьельни, 4:0 – 22 Ляказетт, 4:1 – 78 Миливоевич.
Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль (Мэйтленд-Найлз, 34), Беллерин, Косьельни, Эл-Ненни, Чака, Уилшер, Ўзил (Нелсон, 72), Ивоби, Ляказетт.
Кристал Пэлас – Ҳеннесси, Томкинс, Келли, ван Анхолт, Фосу-Менса, Миливоевич, Макартур, Кабай, Сако, Заа, Бентеке.
Мавзуга оид

13:53 / 10.03.2025
«Реал» «Барса»га етиб олди, «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари

12:16 / 05.03.2025
Мадрид дербисида шедевр голлар, «Арсенал»да рекорд ҳисоб. ЕЧЛда кун ўйинлари

12:35 / 23.02.2025
«Арсенал» пойгадан чиқмоқда, «Барселона» реванш олди. Кун ўйинлари

10:26 / 20.02.2025