Видео: Ҳакам футболчини аввал чалди ва кейин уни майдондан четлатди

Франция чемпионатининг 20-турида «Нант» ва «ПСЖ» (0:1) ўртасида кечган учрашув вақтида можароли ҳолат рўй берди. Ўйиннинг 90-дақиқасида парижликлар қарши ҳужумга чиққан вақтда «Нант» ҳимоячиси Диего Карлос ўз дарвозаси томон қайтаётганида тасодифан йўлидан чиққан ўйин ҳаками Тони Шапрон билан тўқнашиб кетди ва ҳакам газонга йиқилиб тушди.
Рефери эса бунга кескин муносабат билдирди — ўрнидан тураётиб футболчининг оёғига ҳамла қилди, кейин унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди. Бундан ташқари, Шапрон «Нант» дарвозаси томон эркин зарба белгилади.
Мавзуга оид

03:51
«ПСЖ» «Ливерпул»ни пеналтилар сериясида мағлуб этди, «Барселона» ва «Бавария» ҳам 1/4 финалда

15:42 / 23.01.2025
«Сити» плей-оффга энди қандай чиқади? ЕЧЛнинг сўнгги тури арафасидаги вазият

11:09 / 23.01.2025
«Сити» суперкамбэк қурбони, «Реал» 5 та гол урди, «Бавария»да йирик мағлубият. Кун ўйинлари

11:12 / 19.12.2024