«Вашингтон, Лондон ва Ар-Риёд айбдор!» - Эрон баёнот билан чиқди

Фото: AFP
Эроннинг Миллий хавфсизлик бўйича олий кенгаши котиби Али Шамхонийнинг маълум қилишича, мамлакатдаги норозилик акциялари Теҳрон билан қатор давлатлар олиб бораётган “бевосита уруш” доирасида бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар берди.
Шамхоний душанба куни чиқиш қилиб, Эрондаги норозилик намойишлари ортида АҚШ, Буюк Британия ва Саудия Арабистони турганини таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатлар ижтимоий тармоқлардаги кампанияларни бошқармоқда, улар эса норозилик акцияларини ўтказишга таъсир кўрсатади.
"Бизнинг таҳлилларга кўра, Эронга қарши йўналтирилган тахминан 27 фоиз янги ҳештеглар Саудия ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган", - дея айтиб ўтди Эроннинг Миллий хавфсизлик бўйича олий кенгаши котиби. Унинг сўзларига қараганда, ташқаридан аралашув Эронга турли соҳалардаги тараққиёт жараёнларига халақит беришга йўналтирилган. Шамхонийнинг таъкидлашича, норозилик намойишлари "бир неча кундан сўнг якунига етади".
Эроннинг йирик шаҳарлари – Теҳрон, Машҳад, Исфахон ва Рештда 28 декабрдан оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Мамлакат президенти Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, намойишлар давлатдаги ички муаммолар туфайли, шунингдек бошқа мамлакатлар фитнаси билан ўтказилмоқда. Эрон ОАВ маълумотларига кўра, норозилик намойишлари вақтида 10 киши ҳалок бўлди.
Мавзуга оид

17:39
Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси АҚШдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

15:45
АҚШда 130 йил муқаддам чўкиб кетган кема қолдиқлари топилди

11:15
Рубио: Европа Иттифоқи санкциялари Украина бўйича музокаралар мавзуси бўлиши мумкин

09:10