Нью-Йорк ва Мумбайда юз берган ёнғинларда ўнлаб кишилар ҳалок бўлди

© AP Photo / Frank Franklin II
Нью-Йоркдаги турар жой биносида чиққан ёнғин оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда New York Post нашри хабар бермоқда.
Ёнғин Бронкс туманидаги 5 қаватли уйда чиққан. Ёнғинни ўчиришда 160 га яқин ўт ўчирувчи иштирок этган. Ёнғинга 4-мураккаблик даражаси берилган.
Шунингдек, яна 15 киши яралангани маълум қилинган. Гувоҳларнинг таъкидлашларича, қурбонлар орасида болалар ҳам бўлиши мумкин.
Шунингдек, Мумбайда ҳам йирик ёнғин юз бериши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди ва 10 га яқин киши жароҳат олди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.
Ёнғин офис ва ресторанлар жойлашган Kamala Mills мажмуасида юз берган. Ёнғин 29 декабрга ўтар кечаси мажмуадаги London Taxi пабида бошланиб, бутун бинога тарқаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр таъминотидаги қисқа туташув сабаб бўлган.
Мавзуга оид

05:29
Қашқадарёдаги заправкада иккита цистерна ёниб кетди. Жароҳат олганлар бор

10:23 / 10.03.2025
Тошкентдаги савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлди

21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

18:55 / 01.03.2025