Falcon Heavy ракетасининг илк суратлари намойиш қилинди

Фото: twitter.com/ @elonmusk
SpaceX раҳбари Илон Маск твиттерда янги Falcon Heavy оғир ракета-ташувчисининг илк суратлари билан бўлишди. Ракета Канаверал бурнидаги космодромда жойлашган.
Аввалроқ Маск Falcon Heavy’нинг илк парвози 2018 йил январида бўлиб ўтишини маълум қилганди. Ракета Марс орбитасига жўнатилади. SpaceX раҳбари “агар ракета парвоз вақтида портлаб кетмаса, узоқ коинотда миллиардлаб йиллар давомида қолишини” айтган.


SpaceX февралда 2018 йил охирида 2 нафар сайёҳ Ой атрофига бир ҳафталик парвозга жўнашини маълум қилганди. Улар Falcon Heavy ракетаси томондан орбитага олиб чиқиладиган Dragon 2 юк кемасида бўлишади. Сайёҳлар номлари ошкор қилинмаган.
Мавзуга оид

21:22 / 23.03.2025
NYT: SpaceX Трамп маъмуриятидан миллиардлаб долларлик шартномалар олади

17:05 / 16.03.2025
SpaceX кемаси ХКСга муваффақиятли уланди

14:11 / 13.03.2025
SpaceX Crew Dragon'нинг ХКСга стартини сўнгги дақиқада кечиктирди

17:53 / 07.03.2025