Alphabet X'нинг янги технологияси миллионлаб ҳиндистонликларни интернетга улайди

Фото: East News
Alphabet компаниясининг тажриба бўлими ҳисобланган Alphabet X Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штати ҳукуматига Free Space Optical Communications (FSOC) технологиясини сотиш ҳақида эълон қилди. FSOC - мамлакатнинг қишлоқ ҳудудлари аҳолисига интернетга уланиш имконини берувчи эркин алоқа оптикаси.
Alphabet компанияси ҳинд штатига Project Loon ташаббуси доирасида ишлаб чиқилган 2 минг FSOC қурилмасини тақдим этади. Бу йирик нуқталар - мобил алоқа миноралари ва Wi-Fi зоналарига уланувчи кичик қутичалар. Улар бир-биридан бир неча километр нарида, томлар ёки устунларда жойлашган бўлиб, ёруғлик нурлари воситасида хабарлашади ҳамда яқин орадаги минтақаларни тезкор интернет билан таъминлайди.
Бугунга келиб, Андхра-Прадеш аҳолисининг 20 фоизи тармоққа кириш имконига эга. Штат ҳукумати мақсади — 2019 йилга бориб, 12 миллион уй хўжалиги ва корхоналарни интернет билан таъминлаш. Режадаги тезлик фуқаролар учун - 15-20 Мбит/с ва ташкилотлар ҳамда хусусий компаниялар учун - 1 Гбит/с.
FSOC технологияси биринчи марта Project Loon аэростатини ишлаб чиқишга доир лойиҳада Google X томонидан қўлланган. Ҳаво шарлари стратосферага кўтарилиб, сайёра аҳолисини 4G LTE симсиз алоқа стандарти билан таъминлаши керак эди. Кузда компания уни "Мария" довули асоратларини бартараф этишда ёрдам бериш учун Пуэрто-Рико узра ишга туширди.
Alphabet компанияси FSOC жиҳозларини Loon лойиҳасининг "янгича ёндашуви" деб атади. Alphabet X муҳандисларидан иборат жамоа технологияни татбиқ этишга кўмаклашиш учун Ҳиндистонга йўл олади.
Мавзуга оид

00:10 / 13.03.2025
Ҳиндистонда Россияга алоқадор навбатдаги «крипто қироли» ҳибсга олинди

17:28 / 04.03.2025
Ҳиндистон-Ўзбекистон транспорт йўлаги Қозоғистонгача узайтирилди

20:26 / 03.03.2025
Камбағалликни қисқартиришда Ҳиндистон тажрибаси: муқобил йўл топилди

12:40 / 03.03.2025