Покистондаги черковга ҳужум қилиниши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Фото: arynews.tv
17 декабрда Покистоннинг Белужистон вилояти пойтахти Кветта шаҳридаги протестант черковига қилинган ҳужум оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди, 57 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Geo TV телеканали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, кўплаб жароҳатланганлар оғир аҳволда, шу сабабли қурбонлар сони ошиши мумкин. Ҳужум вақтида черковда 400 га яқин одам бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, террорчилардан бири черков ичида ўзини портлатган. Иккинчи террорчи хавфсизлик кучлари билан отишма вақтида ўлдирилган.
Мавзуга оид

10:23
Покистонда жангарилар йўловчи поездини ўққа тутди ва одамларни гаровга олди

12:29 / 03.03.2025
Покистон тўқимачилик корхонаси Ўзбекистонда қўшма лойиҳани амалга оширади

16:30 / 26.02.2025
Ўзбекистон президенти ва Покистон бош вазири қўшма бизнес форумида иштирок этди

16:28 / 26.02.2025