Афғонистонда 30 дан кўпроқ жангари йўқ қилинди

Фото: Getty Images
Афғонистоннинг шимолидаги Қундуз вилоятида махсус кучларнинг операцияси давомида камида 31 жангари, шу жумладан хорижликлар йўқ қилинди, 17 нафар жангари яраланди. Бу ҳақда ҳарбий манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Khaama Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
209-армия корпуси “Шахин” вакилининг айтишича, операция 8 декабрь кечки пайт Имом Соҳиб тумани атрофида ўтказилган. Ахборот агентлигининг таъкидлашича, йўқ қилинган жангарилар орасида 4 нафар дала қўмондони ва 2 нафар тожикистонлик бўлган.
Тинч аҳоли орасида жабрланганлар бўлгани ҳақида маълумот берилмаган.
Мавзуга оид

18:53 / 05.03.2025
Трамп афғонистонлик «Бош террорчи» ҳибсга олинганини эълон қилди

17:10 / 04.03.2025
“Толибон”нинг Қўштепа канали. Бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

10:36 / 03.03.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон ўзаро савдо ҳажмини 3 млрд долларга етказмоқчи

17:11 / 24.02.2025