Нью-Йоркдаги аукционда энг йирик бриллиантлардан бири сотилди
Нью-Йоркдаги «ким ошди» савдосида дунёдаги энг йирик бриллиантлардан (тарашланган қиррали олмос) бири сотилди. У 2017 йилнинг март ойида Сьерра-Леоне ҳудудидан топилганди, деб хабар бермоқда Africa News.
Таъкидланишича, бриллиантнинг оғирлиги 709 қирот келади (асл тошлар ўлчови; тахминан граммга тенг). У Сьерра-Леоне тарихидаги энг катта деб тан олинди ва дунёда қачонлардир топилганлар ичида 14-ўринни эгаллади.

Унинг аукциондаги қиймати 6,5 миллион долларга етди, қимматбаҳо тошни эса, Inquirer.net портали маълумотларига кўра, британиялик заргар Лоренс Графф харид қилди.
Аввалроқ умумий оғирлиги 14,93 қирот бўлган «Пушти ваъда» ноёб пушти бриллиант Ҳонгконгдаги Christie's аукционида 31,8 миллион долларга сотилганди.
Мавзуга оид

23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди

21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

00:47 / 21.09.2023
Шавкат Мирзиёевнинг Ню-Йоркка ташрифи якунланди

10:57 / 08.09.2023