Фото: NASA Юпитердаги ноодатий булутларни намойиш этди
NASA Юпитернинг шимолий яримшарида суратга олинган булутларни намойиш этди. Агентлик сайтида булутлар тасвири жойлаштирилган.
Қайд этилишича, кадр булутлардан 18 минг километрдан ортиқ масофада турган (Нью-Йорк ва Австралия оралиғидаги масофага тенг) Juno космик кемасидан суратга олинган.
Тадқиқотлар учун сурат мовий фильтрдан ўтказилган.
Juno 2011 йилнинг 5 августида Юпитерни ўрганиш учун учирилган, сайёра орбитасига 2016 йилнинг 5 июлида етиб борганди. Миссиянинг вазифаси сайёранинг гравитация ва магнит майдонини ўрганиш ҳисобланади.
Мавзуга оид

18:13 / 02.03.2025
Хусусий компанияга тегишли космик аппарат илк бор Ойга қўнишни амалга оширди

14:06 / 27.02.2025
NASA миссияси доирасида Ойга қўниш модули учирилди

21:59 / 24.02.2025
NASA ва SpaceX хавфли астероидларни кузатувчи телескопни учиради

17:07 / 19.02.2025