Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди

Москванинг Кремль давлат саройида ЖЧ-2018 финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Унда инглиз футбол эксперти Гари Линекер ва россиялик журналист Мария Командная бошловчилик қилди.
Шунингдек, тадбирда аргентиналик Диего Марадона, италиялик Фабио Каннаваро, франциялик Лоран Блан, англиялик Гордон Бэнкс, бразилиялик Кафу, испаниялик Карлес Пуйоль, уругвайлик Диего Форлан ва германиялик Мирослав Клозе иштирок этди.
Қуръа натижаларига кўра, гуруҳлар қуйидагича шаклланди:
A гуруҳи: Россия, Уругвай, Миср, Саудия Арабистони
B гуруҳи: Португалия, Испания, Эрон, Марокаш
C гуруҳи: Франция, Перу, Дания, Австралия
D гуруҳи: Аргентина, Хорватия, Исландия, Нигерия
E гуруҳи: Бразилия, Швейцария, Коста Рика, Сербия
F гуруҳи: Германия, Мексика, Швеция, Жанубий Корея
G гуруҳи: Бельгия, Англия, Тунис, Панама
H гуруҳи: Польша, Колумбия, Сенегал, Япония
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 ўйинлари 14 июндан 15 июлга қадар Россиянинг 11 шаҳрида ўтказилади.
Мавзуга оид

16:38 / 31.01.2025
«Сити» ўтиш ўйинларидаёқ «Реал»га дуч келди. Барча жуфтликлар маълум

20:53 / 11.12.2024
ФИФА 2030 ва 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбонларини эълон қилди

22:27 / 29.08.2024
ЕЧЛга қуръа ташланди — ҳар бир клуб 8 тадан рақибини билиб олди

17:23 / 29.08.2024