Бундеслига. «Бавария» Ҳайнкес қўл остида илк марта ютқазди

Фото: Twitter/Borussia
Германия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» ва «Бавария» клублари ўртасидаги баҳс шиддатли тарзда кечди.
Биринчи бўлимда, мезбонлар бироз ташаббусга эга бўлиб, Азар ва Гинтернинг 5 дақиқа ичида урган голлари эвазига, икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга ўтиб олди.
Иккинчи бўлимда, «Бавария» кўпроқ ҳужум уюштирди. Аммо фақат 74-дақиқага келиб, Видалнинг голи туфайли, ҳисобни қисқартирди. Сўнгги дақиқаларда мюнхенликлар катта куч билан олдинга ўтди. Мезбонлар эса қарши ҳужумларда хавфли ўйнади. Гол уриш учун ҳар иккала жамоада имконият бўлса-да, ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгармади.
Натижада, «Бавария» янги бош мураббий Юпп Ҳайнкес қўли остида чемпионатдаги илк мағлубиятини қабул қилди. Шундай бўлса-да, «Бавария» 29 очко билан мусобақа жадвалидаги пешқадамликни сақлаб қолди. «Боруссия» М 24 очко жамғариб, тўртинчи ўринга кўтарилди.
Бундеслига, 13-тур
Боруссия М – Бавария 2:1 (2:0, 0:1)
25 ноябрь, «Боруссия-Парк» стадиони
Голлар: 1:0 – 39, пенальти Азар, 2:0 – 44 Гинтер, 2:1 – 74 Видаль.
Боруссия М – Зоммер, Гинтер, Вендт, Эльведи, Вестергор, Херрманн, Закария, Крамер (Янчке, 11; Джонсон, 46), Азар, Штиндль, Раффаэл (Дрмич, 90).
Бавария – Ульрайх, Зюле, Мартинес, Бернат (Коман, 45), Хуммельс, Руди (Вридт, 68), Киммих, Видаль, Толиссо, Хамес (Фридль, 46), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Толиссо (31), Эльведи (65).
Мавзуга оид

03:05 / 06.03.2025
«ПСЖ» «Ливерпул»га аламли тарзда ютқазди, «Барса» 10 киши бўлиб ғалаба қозонди

14:17 / 30.01.2025
ЕЧЛда гуруҳ босқичи якунлари: «Сити»ни ўтиш ўйинларида «Реал» ёки «Бавария» кутади

11:09 / 23.01.2025
«Сити» суперкамбэк қурбони, «Реал» 5 та гол урди, «Бавария»да йирик мағлубият. Кун ўйинлари

10:10 / 11.12.2024