Каталониянинг ҳуқуқлари кенгайтирилиши мумкинлиги айтилди

Фото: РИА Новости / Хавьер Луэнго
Испания ташқи ишлар вазири Альфонсо Дастис Каталонияда юз бераётган ҳозирги инқироз оқибатда мухторият мақомининг кенгайтирилишига олиб келиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Мен мустақилликни истисно этаман, бироқ катта мухториятни эмас", деб айтган Дастис инқирознинг қандай тугаши ҳақидаги саволга жавобан.
Вазирнинг айтишича, Каталония женералитетининг ўз лавозимидан четлатилган раҳбари Карлес Пучдемон мухториятда декабрда ўтадиган сайловларда назарий жиҳатдан иштирок этиши мумкин. "Агар у 21 декабргача қамалмаса, унда сайловларда иштирок этиш ҳуқуқидан айрилмаган бўлади", деб айтган Дастис.
Дастис Каталония мустақиллиги тарафдорларини сайловларни бойкот қилишдан огоҳлантирди, чунки сайловлар қонунга кўра ўтказилади, шу сабабли уларнинг натижалари ҳурмат қилиниши лозим, деб айтган.
Мавзуга оид

15:10 / 10.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияни тарк этди

11:03 / 09.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияга қайтди

07:10 / 09.08.2024
Каталонияни Испаниядан ажралиб чиқишга қарши бўлган сиёсатчи бошқаради

10:40 / 22.06.2024