Wal-Mart товарларни сканерловчи роботларни ишга ёллайди

Фото: Walmart
Дунёнинг энг йирик Wal-Mart савдо тармоғи роботлар партиясини ишга ёллайди. Автоном қурилмалар дўкон расталаридаги товарларни сканерлайди, уларнинг бор ёки йўқлиги, уларнинг этикеткаларидаги хатоларни аниқлайди. Компанияда таъкидланишича, роботлашган ходимлар одамларга нисбатан 50 фоиз самаралироқ ишлаб, сканерлаш жараёнини уч карра тез амалга оширар экан.
Товарларни сканерловчи роботлар Америка савдо белгисининг Арканзас, Пенсильвания ва Калифорниядаги бир неча дўконларида синовдан ўтказилмоқда. Роботлаштирилган қурилмалар вақт ўтган сари бутун Америка бўйлаб 50 савдо нуқталарида пайдо бўлади.
Автоматлаштирилган ходимлар товарларнинг расталарда бор ёки йўқлиги, этикеткалар текшируви билан бир қаторда қайси товарлар етишмаётганини аниқлайди.
Wal-Mart бу вазифаларни бажариш учун Bossa Nova Robotics роботларини ишга ёллади. 61 см'ли ҳаракатланувчи бу қурилмалар штрих-кодларни сканерловчи ва расталардаги предметларни таний олувчи камералар билан жиҳозланган. Робот хато аниқласа ёки товарларнинг тугаётганини кўрса, дўкон ходимларини бундан хабардор қилади.
Робот мустақил равишда ҳаракатланади ва 3D-камера ёрдамида мўлжал олади. Унинг йўлида тўсиқ пайдо бўлса, қурилма техниклар билан боғланади.
Мавзуга оид

00:09 / 24.01.2025
Шанхайда одамсимон роботларни тайёрлайдиган база очилди

18:07 / 24.12.2024
Саудия Арабистонидаги кўзгусимон мегашаҳарни роботлар қуради

14:20 / 08.11.2023
Одамсимон роботлар ҳақида илм-фан орзуси – уларнинг инсониятга қандай фойдаси бор?

13:47 / 02.12.2022