2017 йилнинг энг ишончли автомобиль брендлари маълум қилинди
АҚШнинг Consumer Reports нашри ўтказган таддқиқот натижаларига кўра, жорий йилнинг энг ишончли автомобиль брендлари Япониянинг Toyota ва Lexus маркалари бўлди. Нашр ўтказган сўровномада иштирок этган ҳайдовчиларнинг аксарияти Toyota GT86 моделини энг ишончли автомобиль деб топишди. Шу билан бирга Toyota’нинг энг кам ишонч билдирилган модели Toyota Tacoma пикапи бўлди.
Таъкидлаш жоизки, рейтингдан 27 та бренд ўрин олган. 2-ўринни Lexus эгаллади. Унинг 4 эшикли ES модели энг ишончли деб топилди. Энг кўп танқидлар Lexus GX модели борасида билдирилди.
3-ўринни Жанубий Кореянинг Kia маркаси эгаллади. Бу компания рейтингда ўз позициясини 2 поғонага яхшилай олди. Бу натижага Kia Niro модели эвазига эришилган. Юқори бешталикдан шунингдек Германиянинг Audi ва BMW маркалари ўрин олган.
Мавзуга оид

11:26 / 13.01.2025
Toyota қураётган ақлли шаҳар кузда аҳолини қабул қилишни бошлайди

22:21 / 11.11.2024
Reuters: Toyota Хитойдаги бизнес стратегиясини ўзгартиради

18:00 / 06.11.2024
Японияда Toyota’нинг биринчи учар таксиси намойиш этилди

14:37 / 30.10.2024