Жириновский навбатдаги кутилмаган таклиф билан чиқди

Фото: РИА "Новости"
Россия Либерал демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский Россиянинг Чукотский ва АҚШнинг Аляска ярим оролларини кўприк ёрдамида ўзаро боғлаш таклифи билан чиқди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
У бу ҳақда Қримдаги кўприк қурилиш жойига қилган сафари якунлари бўйича маълум қилган. Қримдаги кўприкда автойўл аркасини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
«Биз Сахалин - Японияни қурамиз, истиқболда эса Чукоткани Аляска билан улаймиз», - деган Жириновский.
Аввалроқ Жириновский ўз IQ кўрсаткичини Трамп ва Тиллерсон натижаси билан таққослашни хоҳлаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид

13:56 / 08.02.2025
Аляскада бедарак йўқолган самолёт парчалари топилди, бортдагилар ҳалок бўлган

18:03 / 07.02.2025
Аляскада бортида 10 киши бўлган самолёт бедарак йўқолди

00:43 / 13.09.2024
Аляскада круиз кемаси улкан муз бўлаги билан тўқнашиб кетди

15:42 / 12.01.2024