Мьянма ҳукумати БМТ бош котибини мамлакатга таклиф этди

Фото: AP
Мьянма ҳукумати БМТ бош котиби Антониу Гутерришни мамлакатга ва Рокҳайн штатига сафар қилишга таклиф этди. Айни штатни сўнгги ойда бир неча юз минг роҳингя мусулмонлари тарк этишди. Бу ҳақда Мьянма миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси У Таунг Тун маълум қилган.
Гутерреш 28 сентябрда зўравонликлар туфайли ватанларини тарк этган роҳингя қочқинларининг Мьянмага қайтиш чораларини кўриш кераклиги ҳақида айтган эди.
“Янгондаги дипломатик корпус вакиллари журналистлар ҳамкорлигида 2 октябрь куни Рокҳайн штати шимолига боришади. Улар вазият билаан яқиндан танишиш имконига эга бўлишади. Мен бош котиб ва ўринбосарига Мьянмага ташриф буюри бўйича таклифнома топширилганини мамнуният билан маълум қиламан. Биз уларни яқин кунларда кутиб олишга умид қиламиз”, - деган маслаҳатчи БМТ ХКнинг Мьянмадаги вазиятга бағишланган йиилишида.
Бундан аввалроқ, БМТ бош котиби вакили Стефан Дюжаррик БМТнинг қатор бошқармалари раҳбарлари Рокҳайн штати шимолига бориши ҳақида хабар қилган, аммо кейинчалик бу сафар бошқа вақтга кўчирилгани маълум қилинган эди.
Мавзуга оид

17:17 / 07.03.2025
Ўзбекистон ва яна беш давлат нацистларни улуғлашга уринишларни қоралади

19:00 / 04.03.2025
БМТ тадқиқоти ёшларда глобал руҳий саломатлик инқирозини аниқлади

22:19 / 03.03.2025
БМТ Халқаро судига янги раис сайланди

08:23 / 25.02.2025